Тоқаев Мирзиёевни Нур-Султонга таклиф қилди

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга жавоб ташрифи билан мамлакатига боришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

Қосим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон раҳбарини ўзига қулай вақтда Қозоғистонга боришини таклиф қилган. Ташриф вақти дипломатик йўллар орқали белгиланади.

“Мен бугун Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Қозоғистонга боришни таклиф қилдим. Ўйлашимча, бу воқеа яқин келажакда амалга ошади”, деган Тоқаев музокаралар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум  ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон Қосим-Жомарт Тоқаев

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг