ТИВ: Ўзбекистонда туғилган Россия фуқароларига Фуюан шаҳрига кириш учун тақиқ қўйилмаган

Жамият

image

Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, баъзи МДҲ мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда туғилган Россия Федерацияси фуқароларига Хитойнинг Россия билан чегарадош Фуюан шаҳрига кириш учун тақиқ қўйилгани тўғрисидаги айрим ОАВларнинг хабарлари расман тасдиқланмаган. Бу бўйича Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти махсус ахборот билан чиқди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном области, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг