ТИВ Россиянинг икки шаҳрида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди
Олам
−
22 Февраль 2020
46362020 йилнинг 18 февраль куни Россиянинг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси М.A. баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълум қилмоқда.
19 февраль куни эса Волгоград вилояти, Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида яна бир Ўзбекистон фуқароси Ш.Ж. ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур фожиали вазиятлар Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.
“Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Россиянинг Шимолий Кавказ федераль округи ва Жанубий федераль округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57”, дейилади ТИВ хабарида.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15