ТИВ Кореядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
01 Март 2020
11667Ўзбекистон Жанубий Кореядаги фуқароларини ортга қайтариш учун ҳафтасига бир марта қатнов амалга оширади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
“COVID-19 коронавирусинининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Корея Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларда вақтинчалик чеклаш чоралари жорий қилиниши тўғрисида расман хабардор қилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, авиақатновлар сони ҳафтасига 1 та рейсгача қисқартирилади. Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келувчи йўловчилар учиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўлиб туради.
Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан икки давлат ўртасидаги авиарейслар сони қайта тикланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ сўнгги кунлар давомида коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ ҳолат оғирлашаётган Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда қуйидаги рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди:
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси:
(+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;
“Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):
(+82) 10 8718-6850 (Аюбхон Абдуллаев);
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):
(+82) 10 8495-0027 (Одилжон Каримов).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь