ТИВ Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароси Абрам Ниёзов Жанубий Кореядаги клиникалардан бирида 2018 йилнинг июль ойидан бери кома ҳолида қолаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳам расмий баёнот берганди.

Бугун, 2 апрель куни ТИВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Абрам Ниёзовнинг ҳолатида ўзгариш бўлмаган. Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими ўзбекистонлик йигитнинг аҳволидан доимий равишда хабар олиб турибди.

“Дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб,  унинг акаси Азизжон Оқилов,  касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади ТИВ хабарида.

Ҳозирги пайтда Абрам Ниёзовнинг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абрам Ниёзов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Абрам Ниёзов

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг