ТИВ Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди
Local
−
02 April 2019 8902 1 minute
Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароси Абрам Ниёзов Жанубий Кореядаги клиникалардан бирида 2018 йилнинг июль ойидан бери кома ҳолида қолаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳам расмий баёнот берганди.
Бугун, 2 апрель куни ТИВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Абрам Ниёзовнинг ҳолатида ўзгариш бўлмаган. Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими ўзбекистонлик йигитнинг аҳволидан доимий равишда хабар олиб турибди.
“Дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб, унинг акаси Азизжон Оқилов, касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади ТИВ хабарида.
Ҳозирги пайтда Абрам Ниёзовнинг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Абрам Ниёзов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга борган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September