ТИВ Хитойдан Ватанга қайтолмай қолган талабалар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
02 Февраль 2020
9507Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўплаб мамлакатлар томонидан Хитой билан авиақатновлар бекор қилиниши сабабли Пекин шаҳри аэропортида қолиб кетган 3 нафар талаба Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида 2 февраль куни ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
ТИВ маълумотига кўра, талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.
Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилади.
Боғланиш маълумотлари
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ходимлари:
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Иброҳимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707
“Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Сизлардан турли миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни, ҳис-ҳаяжонга берилмасликни ва хотиржамликни сақлашни яна бир бор сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси