ТИВ Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
28 Декабрь 2021
8008Аввалроқ, кеча, 27 декабрь куни Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақидаги хабар берган эдик. ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси Олма-ота-Бишкек автойўлида 33 киши, шу жумладан, мамлакат фуқароларини олиб кетаётган автобус иштирокидаги авария рўй бергани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади.
“Олинган маълумотларга кўра, жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган”, дейилган ТИВ хабарида.
Воқеа жойида автобус ташкил этилган. Ўзбекистонликлар Олма-ота-Тошкент йўналиши бўйлаб ватанга соғ-саломат қайтиб келишган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь