Ўзбек-қозоқ чегарасида ушланган талатўп иштирокчиси ўзбекистонлик бўлмаган
Жамият
−
18 Январь 2022
6795Аввалроқ, Қозоғистон жанубида Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ушлагани ҳақида хабар берган эдик. Унинг қўл телефонидан январь ойида Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида тасвирга олинган видеолар топилганди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан маълумот олган. Унга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган”, дейилади ТИВ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь