ТИВ Қирғизистонга боришни режалаштираётганларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
14 Март 2020
7429Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳудуди орқали Қирғизистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг фуқароларига мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига айрим интернет-ресурсларда гўёки Қирғизистонинг Ўзбекистон билан давлат чегарасини ёпганлиги тўғрисидаги хабарларни ўқиб, ташвишга тушган фуқароларимиздан келиб тушаётган муражаатлар сонининг кескин ошгани муносабати билан такроран маълум қиламиз:
Ўзбекистон Элчихонасига Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг нотаси келиб тушди. Унда 2020 йил 1 мартдан бошлаб сўнгги 30 кун ичида CoVID-19 коронавируси билан касалланишнинг ўсиши ва унинг тарқалиши кузатилаётган давлатларга борган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг давлат чегарисидан ўтказиш пунктлари орқали ушбу мамлакатга киришлари учун жорий қилинган вақтинчалик чеклашлар ҳақидаги Ҳукумат қарори тўғрисида хабар қилинади.
“Беқарор эпидемиологик ҳолат” кузатилаётган давлатлар рўйхати Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва мунтазам янгиланиб борилади.
ТИВ мамлакатимиз ҳудуди орқали Қирғизистонга боришни режалаштирган Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг фуқароларидан Қирғизистон Ҳукуматининг юқорида айтиб ўтилган қарорини ҳисобга олишни сўрайди ва Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган фуқароларимизга зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига +996-312-986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳурматли жоурналист ва блогерларимиздан Ўзбекистон ТИВ интернет-ресурсларидаги CoVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакатимиз ва бошқа давлатлар томонидан кўрилаётган чоралар ҳақидаги расмий ахборотлар тўғрисида ўз ўқувчиларига аниқ маълумот беришларини сўрайди. Мазкур мавзу бугунги кунда юз минглаб ватандошларимизни нафақат безовта қилаётганини, балки бу бевосита уларнинг соғлиги ва ижтимоий аҳволига тааллуқли эканлигини ҳисобга олиш зарур”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь