ТИВ: Ақтўбеда 50 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолган

Олам

image

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси жорий йилнинг 14 декабрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 54 нафар одам, жумладан 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Бош консулхона маълумотига кўра, туман йўл-патруль хизмати йўловчиларни эвакуация қилиш, уларни иссиқ овқат билан таъминлаш ва автобусни таъмирлашда ёрдам кўрсатди. Автобус эса таъмирдан кейин ҳаракатни давом эттирган.

Шу билан бирга, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қишки вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратган.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан транзит билан бошқа давлатга ўтаётган ўзбекистонликлар, зарур ҳолларда мамлакатнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Оқмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қорағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Оқтов шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олма-ота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ ўзбекистонлик Ақтўбе

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг