“Титаник”да Роуз жон сақлаган эшик кимошди савдосига қўйилди (фото)
Маданият-санъат
−
06 Март
11285Машҳур “Титаник” фильми суратга олинаётганда Роуз ва Жекнинг хайрлашув саҳнасида реквизит вазифасини бажарган эшик аукционга қўйилди. Бу ҳақда “Daily Mail“ нашри маълум қилди.
Билдирилишича, экспонатнинг бошланғич нархи 40 минг доллар деб белгиланган. Кимошди савдоси 20-24 март кунлари бўлиб ўтади. Эшикнинг узунлиги 243 см, эни 104 см.
Маълумот учун, “Титаник” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилганида, мухлислар кинонинг якуни ҳақида бир неча бор баҳслашиб, иккала персонаж ҳам биргаликда ўша баҳайбат эшик устида жон сақлаганида, Жек ҳам омон қолиши мумкинлигини билдирган. Аммо фильм режиссёри Жеймс Кэмероннинг кузатишларига кўра, эшик Жек ва Роузнинг оғирлигини кўтаролмайди ва охир-оқибат улардан бири чўкиб кетиши керак бўлган. Шу боис Жек сув тубига ғарқ бўлади, чунки ҳикоя фожиа билан якунланиши аввалдан режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг сохта жағлари мамлакатда кимошди савдосига қўйилган эди.
LiveБарчаси