“Тирик қолганлар йўқ”. Янги Зеландия вулқони оқибатлари маълум қилинди

Олам

image

Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролидаги вулқоннинг отилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ табиат ҳодисаси оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани, 2 киши изсиз йўқолгани ҳақида хабар берган эди.

9 декабрь куни Окленддан 270 км жанубда жойлашган вулқон отилишни бошланган. Ушбу вулқон сайёҳлар орасида машҳур. У отилган вақтда орол ва унинг атрофида турли мамлакатларнинг 47 киши бўлган. Портлашдан кейин саккиз киши бедарак йўқолгани маълум қилинган. Жабрланганларнинг аксарияти жиддий жароҳатлар олгани айтилмоқда.

Жароҳат олган 31 кишининг 27 нафарида тананинг 30 фоиз куйиши кузатилган. 

Полициянинг таъкидлашича, Уайт-Айлендда тирик қолганлар йўқ.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Янги Зеландия вулқон

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг