Тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт – Мирзиёев
Жамият
−
07 Июнь
5593Президент Шавкат Мирзиёев Ғазо секторида зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш ва Фаластин-Исроил муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у кеча, 6 июнь куни Анқарада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотида сўз очди.
"Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт", дейди Ўзбекистон раҳбари.
Мирзиёев ва Эрдўған Ислом динининг асл инсонпарвар моҳиятини кенг тарғиб қилиш, исломофобия ва радикализмга қарши курашишда, шунингдек, ўзбек заминида туғилиб ўсган ва мусулмон дунёсида юксак қадрланадиган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломаларнинг бебаҳо маънавий меросидан самарали фойдаланиш масалаларида ҳамкорлик қилиш борасида якдил фикр билдирди.
Музокараларда маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқлар ўртасидаги яқинликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро маданият ҳафталиклари, таълим ва тиббиёт форумлари, кўргазмалар ўтказиш ва туристлар оқимни ошириш юзасидан келишувга эришилди.
LiveБарчаси