TikTok АҚШнинг бир штатини судга берди

Олам

image

TikTok компанияси АҚШнинг Монтана штатини ўз худудида қисқа видео иловаларни тақиқловчи қонунни қабул қилгани учун судга берди. Бу ҳақда “The Rambler” нашри хабар берди.

“Биз Монтана штатида TikTok’ни тақиқланишини конституцияга зид деб ҳисоблаймиз. Бизнесимизни ва Монтанадаги юз минглаб TikTok фойдаланувчиларини ҳимоя қилиш учун эътироз билдирамиз”, дея келтирилган компаниянинг аризасида.

Гап шундаки, бир гуруҳ “тиктокер”лар АҚШнинг Монтана штатида яқинда қабул қилинган иловадан фойдаланишни тақиқловчи қонунга қарши чиқиш учун судга мурожаат қилган. Даъвога кўра, штат фикр алмашишни тақиқлаш ваколатига эга эмас, чунки бу АҚШ Конституциясининг сўз эркинлиги тамойилига тўғри келмайди.

Маълумот учун, Монтана губернатори Грег Жанфорте фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини хорижий агентлардан ҳимоя қилиш мақсадида штатда TikTok’дан фойдаланишни тақиқлаган эди. Губернатор бунга иловани Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли эканлигини сабаб қилиб кўрсатган. Кейинчалик Жанфорте номаълум сабабларга кўра, амалдорлар ўртасида Telegram ва WeChat иловаларидан фойдаланишга ҳам чекловлар ўрнатган эди.

Севара Азимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг