TikTok Ҳиндистонни тарк этяпти

Олам

image

Хитойнинг ByteDance компанияси ва унинг TikTok ижтимоий тармоғи Ҳиндистондаги 2 мингдан ортиқ ходимига мамлакатда ижтимоий тармоққа тақиқ қўйилиши муносабати билан ишчи ўринларини қисқартириши тўғрисида хабар юборди. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар бермоқда.

“Дастлаб биз Ҳиндистондаги фаолиятимиз бўйича қийинчиликлар вақтинчалик, деб умид қилгандик. Бироқ энди адашганимиз маълум бўлди. Мамлакатда ByteDance ва TikTok фаолиятига тақиқ қўйилгани сабабли биз аввалги ходимларимизни сақлаб қололмаймиз”, дейилади TikTok юборган хабарномада.

2019 йилда ByteDance Ҳиндистондаги фаолиятини молиялаштириш учун 1 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирган эди. Бироқ, 2020 йилда Ҳиндистон ҳукумати ТикТок хизматлари ва Хитой томонидан ишлаб чиқилган яна 100 та дастурни вақтинча блоклаб қўйди.

25 январь куни эса, ўша 100 та дастурдан 59 тасига бутунлай тақиқ қўйилди. TikTok’дан ташқари, ушбу чора Baidu, WeChat, Baidu Search, Weibo ижтимоий тармоғи ва бошқаларга ҳам қўлланди.

“Хитой дастурлари бўйича чора-тадбирлар Ҳиндистоннинг суверенитети, яхлитлиги, шунингдек, давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказадиган фаолият билан боғлиқ ҳолда Ҳиндистон интернет технологияларига оид қонун асосида амалга оширилди”, дейилади Ҳиндистоннинг Электрон ва рақамли технологиялар вазирлиги расмий баёнотида. 

Қайд этилишича, тақиқнинг яна бир сабаби Хитой компанияларининг маълумот тўплаш ва қайта ишлаш усули билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон TikTok

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг