Тихановская Лукашенконинг Швейцариядаги активларининг кетига тушди
Олам
−
10 Март 2021
5353Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская Швейцарияни Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг активларини мамлакат банкларида топиш имкониятини текширишга чақирди. Бу ҳақда Тихановскаянинг Матбуот котиби Анна Красулинага асосланиб хабар берилган.
Бу ҳақда у Швейцария Федераль кенгаши президенти Андреас Эби билан учрашувида айтиб ўтган.
Таъкидланишича, Тихановская Швейцария банклари мижозларини Беларусь Ҳукумати чиқарган давлат облигацияларини сотиб олмасликка чақирган.
Президентиликка собиқ номзод Тихановская, шунингдек, "Швейцарияда ҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин бўлган Беларусь расмийлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бўйича терговни бошлаш муҳимлигини таъкидлаган".
Бундан ташқари, Тихановская Швейцарияни Европа Иттифоқи санкцияларининг учинчи пакетига қўшилишга ва АҚШ санкцияларини қўллаб-қувватлашга чақирган.
Беларусь мухолифати раҳбари, шунингдек, Швейцария Ҳукумати ва парламентига Беларусь хусусий бизнеси учун шароитларни соддалаштиришни таклиф қилган.