Тихановская Беларусь полициясини террорчилар деб тан олишни таклиф қилди

Олам

image

Беларусь Президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская маҳаллий полиция ҳамда уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси (ГУБОПиК)ни террористик ташкилотлар деб тан олишни таклиф қилди. Бу ҳақда Тихановская Нидерландия Ташқи ишлар вазири Стефан Блок билан учрашувда айтган. 

“ГУБОПиК ва ОМОН жиноий тўдаларга айланганлиги сабабли, биз ушбу ташкилотларни экстремистик ёки террористик деб тан олиш тартибини киритамиз”, дейди Тихановская.

Унинг сўзларига кўра, тергов тугагунига қадар ишдан бўшамаган ходимлар шерик сифатида тан олинади — уларга санкция қўлланилади ва мол-мулклари билан бирга ҳибсга олинади. Тихановскаянинг айтишича, Беларусда хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари тобора кучаймоқда. 

“Аввал улар кўчадаларда одамларни ушлашди. Кейин квартираларни бузиб кира бошладилар. Энди улар тўғридан-тўғри оилаларга бостириб кириб, намойишчиларнинг болалари хавф остида эканлиги билан таҳдид қилмоқдалар”, дейди мухолифатчи.

Тихановскаянинг таъкидлашича, Беларусь расмийлари ҳеч бўлмаганда қонунга мувофиқ ҳолатни яратишга уринмаяпти.

“Шунинг учун биз Беларусь халқига қарши жиноятлар далилларини қайд этиш тизимини яратяпмиз. Бу ҳар ким қўшиши мумкин бўлган ва суд жараёнларига олиб келинадиган ягона далиллар базаси бўлади”, дейди Тихановская.

Беларусда норозилик намойишлари 9 август — Президент сайловлари кунидан бери давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ ва дубулға билан тарқатишга уринди. Баъзи ҳаракатлар ҳибсга олиш билан якунланди. Хавфсизлик полицияси, бундан ташқари, шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз юрган одамларни ҳам микроавтобусларда олиб кетмоқда. Хусусан, ўтган якшанба куни Беларусда бўлиб ўтган норозилик намойишларида 656 киши ҳибсга олинган.

Намойишчилар Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган Президентлик сайловлари натижаларидан норози. МСКга кўра, Беларуснинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко 80,1 фоиз Тихановская 10,1 фоиз овоз олган. Мухолифат Президентни Беларусь ҳокимиятини сохталаштиришда айблади ва ҳокимиятни топширишини талаб қилди.

Лукашенко, ўз навбатида, овоз бериш жараёнларининг қонунийлиги ва қалбакилаштириш мумкин эмаслигини бир неча бор таъкидлади. Унга кўра, Беларусдаги норозилик намойишлари чет элдан назорат қилинган. Хусусан, Ғарб махсус хизматлари Варшава ва Киевда разведка марказларини яратган мамлакатларга қарши ишламоқда.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Беларусь Тихановская

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг