Tиббий ниқобларнинг глобал захиралари тугаб бормоқда

Олам

image

Aввалроқ, Ўзбекистон маркази ҳисобланган Тошкент шаҳрида 60 фоиз дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжудлиги ҳамда ниқоблар нархи 1000 сўмдан 5000 сўмгача кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССT) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесуснинг таъкидлашича, тиббий ниқобларнинг глобал захиралари тугаб бормоқда. Бу ҳақда ЖССT сайти хабар берди.

Таъкидланишича, ниқоб ва респираторларга бўлган талаб 100 баравар ортган, бу эса уларнинг нархини 20 баравар оширган. 

ЖССT раҳбари маблағлар етишмаслиги шароитида тиббий ниқоблар билан биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, иккинчидан, беморлар ва уларга ғамхўрлик қилаётганлар таъминланиши кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, у инфекциянинг даражаси паст бўлган жойда шахсий ҳимоя воситаларини тўпламасликка чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Tиббий ниқоб

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг