Тиббий хулоса бериш комиссияси раиси пора билан қўлга тушди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига 1976 йилда худди шу вилоятда туғилган А.А. ариза билан мурожаат қилади. 

Аризага кўра, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида ишловчи “Т” исимли шахс ўғли Т.А.ни муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун танишлари бўлган мансабдор шахслар орқали тиббий комиссиясидан ўтказиб бериш эвазига 600 (олти юз) АҚШ доллари миқдордаги пулларни таъмагирлик йўли билан талаб қилган.

Мазкур аризага асосан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси  ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳар марказий поликлиникасида тезкор тадбир ўтказилди. 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, шифокор, 2020 йилги муддатли ҳарбий хизматга чақирувидагиларни тиббий хулоса беришда комиссия раиси ҳисобланган И.Т. ўз хизмат хонасида А.А.дан 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

“Ушбу ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан И.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”., дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик жиноят

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг