“The International Business Times” йилнинг энг яхши спортчиларини маълум қилди 

Спорт

image

АҚШнинг "The International Business Times" журнали 2020 йилнинг 10 та энг яхши спортчилари рейтингини эълон қилди

Нашрга кўра, биринчи ўрин "Лос-Анжелес Лейкерс" баскетболчиси Леброн Жеймсга насиб этган. Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов рўйхатнинг иккинчи ўрнидан жой эгаллаган. Британиялик боксчи Тайсон Фьюри кучли учликка якун ясаган. Фьюри WBC бўйича жаҳон чемпиони камари эгаси ҳисобланади.

Кучли ўнликка иккита теннисчи ҳам киритилган: Рафаэль Надаль (тўртинчи ўрин) ва Наоми Осака (тўққизинчи ўрин). 

Шунингдек, бешинчи ўрин баскетболчи Энтони Дэвис, олтинчи ўрин пойгачи Льюис Хэмилтон, еттинчи ўрин футболчи Гарри Кейн, саккизинчи ўрин америкалик футболчи Патрик Махоумсга насиб этган. Боксчи Теофимо Лопес кучли ўнликни якунлаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Леброн

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг