Тезкор! Таксичилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади
Ўзбекистон
−
07 Июль 2022 11703 1 дақиқа
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли қарорда белгиланган.
Қарорга мувофиқ, 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва бу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.
• лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
• мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь