Тезкор! Таксичилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади

Local

image

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли қарорда белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва бу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади. 

•    лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

•    мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.
 


Rate Count

408

Rating

3

Rate this article

Share with your friends