Айрим ёшларнинг ҳайдовчиликка ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Жамият

image

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда 20 ноябрь куни қабул қилинган “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

  • Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади;

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

  • автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
  • касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
  • айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

Ижтимоий шартнома шартларини мунтазам равишда камида 6 ой давомида юқори даражада бажарган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади:

  • Унга имтиёзли равишда навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
  • энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади;
  • ёшларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади.

Аксинча, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда эса босқичма-босқич қуйидаги чоралар қўлланади:

  • Ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини 15 кун ичида бажариш тўғрисида огоҳлантириш;
  • ижтимоий ёрдам миқдорларини 15 фоиздан 30 фоизгача камайтириш;
  • ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 ойдан 6 ойгача вақтинчалик тўхтатиш;
  • ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш.

Мақола муаллифи

Теглар

Камбағал ўқиш ҳайдовчилик харажат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг