Тезкор хабар: Ўзбек боксчиларидан иккинчи олтин медаль!

Спорт

image

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари давом эттирилмоқда.

Ҳозиргина Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси иштирокидаги иккинчи финал ҳам якунланди. Унда яна бир ўзбек боксчиси Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам бошқа бир Ҳиндистон вакили Кавиндер Сингх Биштга қарши рингга кўтарилади.

-56 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсда Ўзбекистон чарм қўлқоп устаси ўз рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз бироз олдин ўзбекистонлик Нодиржон Мирзаҳмедов ва ҳиндистонлик  Дипак устидан ишончли ғалабага эришган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг