“Тез ёрдам”га нафас қисиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпаймоқда – ССВ

Жамият

image

5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06:00 га қадар “Тез ёрдам” хизматига 4110 та чақириқ бўлган. Шундан 709 таси (жами чақириқларнинг 17,2 фоизи) нафас олишдаги қийинчиликлар билан боғлиқ мурожатлардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мурожаатларнинг  36 таси аллергик реакциялар билан, 122 таси эса бронхиал астма ҳуружи билан боғлиқ. Мурожаатчиларнинг 11 нафари госпитализация қилинган.

Аввалроқ, 4 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига жами чақириқлар сони 4082 тани ташкил этиб, 3 ноябрь ҳолатига кўра, мурожаатлар сони 649 тага ошгани хабар қилинганди. Уларнинг 678 таси нафас олишдаги муаммолар билан боғлиқ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар, куннинг айрим вақтларида эса 30 баробарга ошгани кузатилди.

Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг