Тез орада Дубайга бормоқчиман – Роналду 

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Globe Soccer Awards” томонидан барча даврларнинг энг яхши тўпурари, деб топилганидан сўнг, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Тақдирлаш маросими Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.

“Ҳар доим гўзал Дубай ажойиб меъморчилиги ва меҳрибон одамлари билан ажралиб туради. Йилдан йилга жаҳон миқёсидаги шундай нафис ва нуфузли тадбирда эътирофга эришаётганимдан фахрланаман. Бу аллақачон дунёдаги энг муҳим спорт воқеаларидан бири ва футбол тарихидаги энг яхши тўпурар каби муҳим мукофотни олиш мен учун орзу. Катта раҳмат! Тез орада Дубайга бормоқчиман”, дея ёзган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Португалиялик форвард 2021 йилда рақиблар дарвозасини 46 марта ишғол қилган. Йил давомида Карим Бензема (47), Килиан Мбаппе, Эрлинг Холланд (49) ва Роберт Левандовски (69) Роналдудан кўпроқ гол уришди.

Маълумот учун, 36 ёшли футболчининг онаси Долореш Авейру ўғли қирқ ёшга тўлганидан сўнг, футболдан кетишини маълум қилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Роналду Долореш Авейру Globe Soccer Awards

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг