Тевес Роналду ва Месси иштирокида ўйин ташкил этмоқчи
Спорт
−
16 Апрель 2343 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес яқин кунларда ўзининг хайрлашув учрашувини ташкил этмоқчи. 2022 йилда профессионал фаолиятига якун ясаган футболчи Месси ва Роналду иштирокида хайрлашув ўйини ташкил этишни режа қилган. Бу ҳақда “AlbicelesteTalk” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Тевес хайрлашув ўйинига собиқ жамоадошлари ва терма жамоадаги дўстларини таклиф қилишни истайди. Улар орасида футбол юлдузлари Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам бор.
“Мен, албатта, хайрлашув учрашувини ўтказаман. Фақат мос вақтни белгилаш керак. Мессини ҳам, Роналдуни ҳам таклиф қилмоқчиман”, дейди Тевес.
Қайд этиш керак, Карлос Тевес ўз вақтиа Криштиану Роналду билан “Манчестер Юнайтед”да, Лионель Месси билан эса Аргентина терма жамоасида бирга тўп тепган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида, Лео Месси АҚШнинг “Интер Майами” жамоасида фаолиятини давом эттирмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь