Тест синови топширмай ўқишга кириш мумкин бўлади – ДТМ

Жамият 12173
image

Жорий йилдан чет (инглиз, немис, француз ва шарқ) тилларидан ташқари, ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати маълум қилди. 

Босқичма-боқич йўлга қўйиладиган ушбу тартиб юзасидан тегишли таклифлар берилган. Таклифларга кўра тест синовларини соддалаштириш, абитуриентларга қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида барча умумтаълим фанларидан худди шундай сертификат берилиши босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган.

Абитуриентлар умумий ёки ўрта-махсус таълим муассасасини тугатмай туриб ҳам бундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳнома олса, олий ўқув юртига ўқишга кираётган пайтда шу фан бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.

"Демак, абитурент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовларига қадар керакли умумтаълим фанларидан сертификат олса, тест синовида иштирок этмай, тўғридан-тўғри танловда қатнашиш имкониятига эга бўлади", дейилади ДТМ хабарида.

Айни пайтда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ушбу тартибни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 410
Рейтинг: 3
Теглар
t
×