“Терпила, писарь”. Тошкентда ЙПХ ходими ҳайдовчини ҳақоратлади (видео)
Жамият
−
04 Август 2021
17886Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчини ҳақоратлагани ва уларнинг ўртасидаги жанжал акс этган видеолар кенг тарқалди. Видеода ЙПХ ходими ҳайдовчини куракда турмайдиган “терпила, писарь” каби сўзлар билан ҳақоратлаб, уни эркакча гаплашиб олишга ундаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, воқеа 31 июль куни “Чорсу” жарима майдончаси рўпарасида содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Бекзод Мирзараҳимов Cobalt’ни тўхтатган. Текширув давомида ЙПХ ходими ҳайдовчига қарздорлик сабаб автомобилни жарима майдонига жойлашини айтган. Аммо бироздан сўнг жарима тўлаш муддатида янглишганлигини айтиб ҳайдовчига кетиши мумкинлигини маълум қилган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдирган ва тортишув келиб чиққан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь