“Толибон”нинг ўзбек вакили Термизда Умурзоқов билан музокара олиб борди
Жамият
−
16 Октябрь 2021
12248Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 октабрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Афғонистон Ислом Амирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.
Учрашувда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи ҳамда “Термиз – Мозор-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувлар натижасида муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.
Афғонистон делегацияси Ўзбекистон томонига самарали музокаралар ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.
LiveБарчаси