Термизда ППХ ходимини машина капотида “сайр қилдирган” ҳайдовчи “тез ёрдам” билан тўқнашди
Жамият 08 Август 2020 09:39
12367
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи машинаси капотига йўл-патруль хизмати ходими олисиб қолган бўлса ҳам, ҳаракатни давом эттиргани акс этган видео тарқалди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, бу ҳолат кеча, 7 август куни Термиз шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида содир этилган.
Вилоят ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони 1-отряд сафдор ходими Ш.Раҳимов ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати отряди 1-сафарбар гуруҳи инспектори сафдор Ш.Назаров тасдиқланган режага асосан Термиз шаҳри И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида Matiz русумли автомашина светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланиб келгани учун тўхтатилган.
Вазиятга гувоҳ бўлиб турган Damas ҳайдовчиси Matiz`нинг йўлини тўсиб қўйиб, такси ҳайдовчисининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйишга ҳаракат қилган, бироқ Matiz ҳайдовчиси унга чап бериб ҳаракатни давом эттирган. Бу орада ППХ ходими тезлик пасайганидан фойдаланиб, машина капотидан тушиб олишга муваффақ бўлади.
Таъкидланишича, Matiz кўп ўтмай Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли бўлган Damas русумли тез ёрдам машинаси билан ЙТҲ содир этади.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ўтказиляпти.