Термизда учта автомобиль тўқнашувида Nexia-3 ёниб кетди
Crime
−
04 June 2024 6144 1 minute
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида кеча, 3 июнь куни учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Алишер Навоий ва Термиз кўчалари кесишган чорраҳада Matiz, Nexia-3 ва Cobalt машиналари тўқнашган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Тўқнашувда Nexia-3 машинасида ёнғин кузатилган ва у бартараф этилган.
ИИБ суриштирув олиб борилаётгани, ЙТҲ сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда Nexia-3 ва Damas иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи жароҳат олганди.