Андижонда Nexia-3 ва Damas иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи жароҳат олди
3-саҳифа
−
03 Июнь
5382Кеча, 2 июнь куни Андижон вилоятида Damas ва Nexia-3 русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон туманидан Олтинкўл туманига қараб ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Х.Ж. ўзининг Nexia-3 русумли транспорт воситасида қайрилиб олиш жойида қарама-қарши томондан келаётган Damas русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан кескин ортга қайрилиб юбориши оқибатида Damas транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Damas русумли транспорт воситасидаги йўловчи Н.З. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.