Термиз туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
14:37 2101 2 дақиқа
Бугун, 30 декабрь куни Шуҳрат Назаров Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Шуҳрат Қаландаров тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган. Шу вақтга қадар Термиз тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Шуҳрат Назаров бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилган. Вилоят раҳбари туман ҳокими вазифасига Шуҳрат Искандарович Қаландаров номзодини таклиф қилган ва номзод туман кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган. Номзод Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.
Маълумот учун, Шуҳрат Қаландаров 1981 йилда Денов туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда, хусусан, Термиз туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Термиз ва Сариосиё туманлари ҳамда Термиз шаҳрида ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилдан бери Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Дилфуза Ўролова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига Ниёз Ҳазратқулов тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.