Термиз ҳокимининг Damas`лар бўйича қарори бекор қилинди

Жамият

image

Бир неча ҳафта аввал Термиз ҳокимининг шаҳарда Damas таксилари ҳаракатини тақиқлаш тўғрисидаги қарори жамоатчилик орасида муҳокамаларга ва эътирозларга сабаб бўлганди. 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Термиз шаҳрида ҳаракатланаётган йўналишли таксилар (Damas) фаолиятини чеклаш бўйича Термиз шаҳар ҳокимининг қарори юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларини якунлади ва ушбу ҳолат бўйича тегишли иш қўзғатди.

Термиз шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги “Термиз шаҳрида транспорт хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги К-1773-сонли қарори билан шаҳар ичкарисида ҳаракатланаётган йўналишли Damas таксилари ҳаракатини 2019 йил 1 июлдан тўхтатиш бўйича кўрсатмаси Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда қабул қилинганлиги холати Қўмитанинг Махсус комиссиясини жорий йилнинг 8 июлида ўтказган йиғилишида кўриб чиқилди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги вакили иштирок этган Комиссия йиғилишида ҳокимлик томонидан қабул қилинган қарорнинг айрим бандлари Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига зидлиги, шундан келиб чиққан холда, аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан тегишли ажрим чиқарилиб, ҳокимликка нисбатан иш қўзғатилгани тўғрисида тушунтириш берилди.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан Термиз шаҳар ҳокимлигига ушбу қарорнинг тегишли бандини, яъни шаҳар ичида ҳаракатланаётган йўналишли Damas таксилари ҳаракатини 2019 йил 1 июлдан тўхтатиш бўйича топшириғини бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Термиз ҳокимининг Damas`лар бўйича қарори юзасидан Адлия вазирлиги ҳам муносабат билдириб, 10 кун муҳлатда қарорни бекор қилишни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз Damas

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг