Терговдан қочган учинчи шахс ҳам қўлга олинди 

3-саҳифа

image

Жорий йилниг 18 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар қидирилаётгани ҳақида эълон берган эди.

Маълум қилинишича, улар терговдан қочиб яширинишга муваффақ бўлган. Орадан бир кун ўтиб эса қидирилаётганлардан икки нафари Рустам Умаров ва Тоҳиржон Паттаев кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушланган.

Учинчи шахсга нисбатан эса қидирув чоралари кучайтирилиб, ҳатто уни топган одамга 40 млн сўм мукофот эълон қилинган эди.

ИИББ маълумотларига кўра бугун, 24 декабрь куни қидирувдаги учунчи шахс Акромжон Абдуллаев ҳам Тошкент тумани Оқтом қишлоғи ҳудудида қамишлар орасида бекиниб ётган жойида қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар Тергов Ички ишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг