ИИВ Тергов департаменти “зам”и ҳам ишдан бўшашга ариза ёзгани айтилмоқда
Жамият
−
15 апрел 2024 36243 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ойбек Қулбеков ҳам лавозимидан озод этилишини сўраб, ариза ёзгани айтилмоқда. QALAMPIR.UZ'даги қўшимча маълумотларга кўра, Қулбеков бошқа ишга ўтиши муносабати билан ариза ёзган бўлиши мумкин.
Ойбек Қулбеков Ички ишлар вазирининг 16 ноябрдаги буйруғи билан Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош прокурор ўринбосари лавозимидан кетиш учун ариза ёзгани айтилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август