Бош прокурор ўринбосари лавозимидан кетиш учун ариза ёзгани айтилмоқда
Жамият
−
15 Апрель 2024 38496 1 дақиқа
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан ўз хоҳишига кўра озод қилиниши ҳақида Бош прокурор номига ариза тақдим этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Соҳибназаров ушбу лавозимда 2023 йилнинг октябридан бери ишлаб келаётганди.
Жорий йил бошида Президент Шамсиддин Соҳибназаровни Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Маълумот ўрнида, "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь