Тергов бўлинмаси бошлиғи ўқотар қуролни йиға олмади (видео)
3-саҳифа
−
10 Март 2022
29346Бугун, 10 март куни ижтимоий тармоқларда ўзини Нурафшон шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи Мирали Абдураҳмонов деб таништирган ходим қисмларга ажратилган АК-74 ўқотар қуролини йиға олмагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов QALAMPIR.UZ’га изоҳ берди.
Шоҳруҳ Ғиёсовнинг таъкидлашича, айни кунларда Тошкент вилояти бўйича ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилмоқда. Ходимларнинг ўқ отиш, қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, жисмоний тайёргарлиги ҳамда соҳага оид билимлари текширилмоқда.
Натижаларга кўра, 95 фоиз ходимлар синовдан муваффақиятли ўтган, 3 фоиз ходимлар қайта синов топшириб ўтишган ҳамда 2 фоиз қониқарсиз баҳо олган ходимлар малака ошириш курсларига юборилган.
“Мазкур турдаги синовлар хизмат жараёнинг ажралмас қисми бўлиб, белгиланган режа асосида минтақамизнинг барча вилоятларида ўтказилади”, дея қўшимча қилди Матбуот котиби.
Қайд этишича, видеотасвирларда қуролни йиға олмаган Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи иккинчи уринишда бу ишни уддалаган.
LiveБарчаси