Терактни ким амалга оширганини биламиз, бизни унинг буюртмачиси қизиқтиради – Путин (видео)
Олам
−
26 Март
17462Россия “Крокус Сити Холл”даги терактни ким амалга оширганини билади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 25 март куни фожиадан кейин кўрилган чора-тадбирларга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.
Унинг айтишича, Россияни терактнинг буюртмачилари қизиқтиради. Путиннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар турли каналлар орқали барчани қонли терактда гўёки Киев изи йўқлигига, уни ИШИД террорчилик ташкилоти содир этганига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
“Биз бир қатор саволларга жавоб олишимиз керак, радикал исломчилар ҳақиқатан ҳам Россияга ҳужум қилишга қарор қилдиларми?” дейди Путин ҳужум муқаддас Рамазон ойида содир бўлганини қўшимча қилиб.
Унинг версиясига кўра, бу ваҳшийлик “неонацист Киев режими қўли билан 2014 йилдан буён Россияга қарши курашиб келаётган”лар учун фойдали бўлиши мумкин.
Президент теракт юзасидан терговнинг бориши тўғрисида унга мунтазам ҳисобот бериб боришни топширди.
Маълумот учун, ҳужум 22 март куни кечқурун "Пикник" гуруҳи чиқишидан олдин содир бўлган. Хонага бир неча киши кириб, соқчилар ва меҳмонларга қарата ўқ узган, шундан сўнг улар хонани ёқиб юборишга киришган.
Тергов қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги теракт қурбонлари сони 139 кишига етган.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Москванинг Басманний суди теракт содир этишда айбланган тўрт кишини – 32 ёшли Далержон Мирзоев, 30 ёшли Рачабализода Саидакрами Муродали, 25 ёшли Шамсидин Фаридуни ва 19 ёшли Муҳаммадсобир Файзовларни 2024 йил 22 майга қадар ҳибсда сақлашга қарор қилди. Кейинчалик яна уч киши –Аминчон, Диловар ва Исроил Исломовлар ҳибсга олинди. Улар ҳам уюшган гуруҳ таркибида одам ўлимига сабаб бўлган теракт содир этганликда айбланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь