Тер Штеген “Барселона”ни нега тарк этгани маълум бўлди
Спорт
−
20 Январь 2299 1 дақиқа
“Барселона” жамоаси дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген бош мураббий Ханси Флик томонидан амалга оширилган сўнгги қарорлар ортидан клубини тарк этишга қарор қилган. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Фликнинг Испания кубоги 1/8 финали доирасида “Раcинг”га қарши баҳсда испаниялик дарвозабон Жоан Гарсияни асосий таркибда қолдириш ҳақидаги қарори германиялик посбон учун бурилиш нуқтаси бўлган.
Нашрга кўра, кубок баҳсларида асосий дарвозабон сифатида майдонга тушишни режалаштирган Тер Штеген Фликнинг бу қароридан сўнг Гарсия жароҳат олмаса, мавсум охиригача захирада қолишига амин бўлган.
Манбаларга кўра, Тер Штеген аллақачон клуб раҳбариятига бошқа жамоага ўтишга тайёр эканини билдирган ва 2025 йилнинг июнь ойига қадар “Жирона” билан ижара асосида келишувга эришишни сўраган.
Маълумот учун, Тер Штеген 2014 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 423 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 176 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марк-Андре Тер Штеген ўз фаолиятини Каталониянинг бошқа бир жамоаси – “Жирона”да давом эттириши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси