Теннис. Нигина Абдураимова халқаро турнир финалига йўл олди
Спорт
−
29 Октябрь 2022
4460Айни кунларда Буюк Британиянинг Лафборо шаҳрида теннис бўйича ITF 25 турнири баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи рақамли ракеткаси ҳисобланган Ўзбекистон вакиласи Нигина Абдураимова турнирнинг финал босқичига йўл олди.
Маълум бўлишича, Абдураимованинг ярим финалдаги рақиби Елена Малигина жароҳат сабаб ярим финал баҳсида иштирок этмаган. Шу сабабли ўзбекистонлик теннисчи тўғридан-тўғри финалда ўйнайдиган бўлди.
Финалда Нигина Абдураимовага британиялик Эмили Апплетон рақиблик қилади. Апплетон WTA рейтингида 791-поғонани банд этган бўлса. Абдураимова рейтингда 167-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 октябрь куни Лафбородаги мусобақа якунланади. Тошкент вақти билан тахминан 14:30 да Абдураимова – Апплетон баҳси старт олади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси