Теннис. Истомин Италиядаги турнирнинг ҳал қилувчи босқичида беллашади

Спорт 1587
image

Айни кунларда Италиянинг Ортезеи шаҳарчасида теннис бўйича "Chelenjer" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ҳам жуфтлик баҳсларида иштирок этмоқда.

Истомин ва россиялик Евгений Карловский тандеми мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда Истомин – Карловский жуфтлиги чехиялик теннисчилар Петр Ноуза ва Эндрю Поулсон тандемини 6/3, 6/7(2), катта тай-брекда 11-9 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун, 29 октябрь куни мусобақанинг финал баҳси бўлиб ўтади. Истомин ва Карловски финалда испаниялик Серхио Мартос Горнес ҳамда италиялик Марко Бортолотти жуфтлигига қарши октагонга чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олади.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×