Теннис: аёллар ўртасида US Open финали янги юлдузни аниқлаб беради
Спорт
−
10 Сентябрь 2021
2458Теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мавсумнинг сўнгги мусобақаси ҳисобланган US Open мусобақасида кутилмаган ҳолат рўй берди.
Гап шундаки, аёллар ўртасида финал баҳсига 18 ёшли британиялик Эмма Радукану ва 19 ёшли канадалик Лейла Фернандес етиб келди.
Асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган 150-рейтингдаги Радукану ярим финалда грециялик Мария Саккарини 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Фернандес эса жаҳоннинг 2-рақамли ракетка устаси, беларуслик Арина Соболенко устидан 7:6, 4:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, 1999 йилдан бери биринчи марта “Катта дубулға” мусобақаларининг финалига 20 ёшдан кичик бўлган теннисчилар етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 57 миллион доллардан зиёд мусобақанинг ғолиби 2000 рейтинг очкосига эга бўлади.
LiveБарчаси