Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббийлик соҳасида ўз маҳоратини ошириб келаётган яқин ўтмишнинг етук футболчиларидан бири – Темур Кападзе устозлик қилади. Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоасини келаси йилнинг 14–31 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёрлайди.

Ёшларнинг ушбу чемпионатгача бўлган тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра U-19 термаси тайёргарлик жараёни санаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги тақвими билан бир вақтга тўғри келмайди. Шу сабабли, Темур Кападзе миллий жамоада ҳам бош мураббий ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ, U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзларини нопрофессионал тарзда тутганликлари учун ЎФА Ижроқўми Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев раҳбарлигидаги мураббийлар штабини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Темур Кападзе U-19

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг