Темиров Отабек Умаровга UFC қўлқопини совға қилди
Спорт
−
31 Октябрь
7023Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаровга UFC қўлқопини совға қилди. Бу ҳақда Темировнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Умаровга совға қилинган қўлқопдан Темиров ташкилотдаги дебют жангида фойдаланиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
“Отабек Умаров, Ўзбекистонда спорт ривожи туфайли спортчиларга ўз мақсадларига эришиш учун янги йўллар очилмоқда. Спортчиларни тайёрлаш дастури ва қўллаб-қувватлаш бизга жангчиларимизнинг жанг санъати маҳоратини намойиш қилиш учун кўпроқ имконият беради. Бу қўлқоплар Рамазон Темировнинг дебют жангида унга биринчи раунддаёқ техник нокаут келтирди. Ҳали Ўзбекистонга UFC чемпионлик камарини олиб келамиз. Бу бизнинг умумий ғалабамиз!”, деб ёзилган Темиров ва унинг устози томонидан чиқарилган постда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 27 ёшли Темировнинг UFC'даги навбатдаги жанги санаси ва рақиби эълон қилинганди.
Темиров навбатдаги жангини 2025 йил 1 март куни ўтказиши кутилмоқда. Унга америкалик жангчи рақиблик қилиши мумкин.