Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
30 Октябрь
19025Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жангини 2025 йил 1 март куни ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ўша куни 27 ёшли Темировга қарши америкалик Чарлес Жонсон октагонга чиқиши кутилмоқда. Томонлар АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган мусобақада жанг қилади.
Маълумот учун, 33 ёшли Жонсон шу вақтга қадар MMA'да 25 та жанг ўтказиб, 17 та ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. Охирги жангини 19 октябрь куни UFC Fight Night 245 турнири доирасида хитойлик Су Мудаержига қарши ўтказиб, ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра, зафар қучган. Темиров эса MMA'да 10-9-1 рекордига эга. У охирги жангини 12 октябрь куни UFC Fight Night 244 доирасида америкалик Сижей Вергарага қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонганди.