Телеканал мансабдори ходимасига тегажоғлик қилди
3-саҳифа
−
08 Февраль
27892Тошкент вилоятидаги “Нурафшон” телеканалининг бош муҳаррир ўринбосари ўз ходимасига шилқимлик қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Воқеа 27 январь куни “Нурафшон” телеканалида содир бўлган. Телеканал бош муҳаррири ўринбосари шу ерда ишловчи ходима аёлни алдаб иш жойига чақирган ва унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Шундан сўнг, аёл ИИБга мурожаат қилган.
Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур иш кўриб чиқилган.
Аёлнинг судга берган кўрсатмасига кўра, бундай ҳолат анчадан буён давом этиб келган. У мазкур ҳолатдан сўнг асабий бўлиб қолганини айтиб, суддан бош муҳаррир ўринбосарига нисбатан қонуний чора кўришини ва унга етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
Судда эркак айбига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирган.
Суд қарори билан эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 прим1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси