Telegram зўравонликка чақирувчи каналларни блоклайди

Технология

image

Зўравонликка чақирувчи каналлар Telegram қоидаларини бузгани учун блокланади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

"Зўравонликка чақирувчи каналлар... Telegram, Google, Apple ва бутун цивилизациялашган дунё қоидаларини бузгани учун блокланади!" дейди у.

Маълумотларга кўра, бунга жорий йилнинг 29 октябрь куни Махачқалъа аэропортида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётган бир пайтда Тель-Авивдан мунтазам рейс келиши муносабати билан оммавий тартибсизликлар юз бериши сабаб бўлган. Бир неча юз киши аэропорт биносига ва аэродромга кириб, кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мажбуран чиқариб юборилган. Ҳодисада 20 дан ортиқ киши, жумладан полициячилар яраланган, 60 нафари қўлга олинган. 

Гап шундаки, Давлат Думасининг собиқ депутати Илья Пономарев Доғистондаги тартибсизликлар “Тонгги  Доғистон” Telegram-канали орқали мувофиқлаштирилганини, ҳозир эса блокланганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram зўравонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг